Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчи қидирилмоқда
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 25 май куни соат 01.00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Оқтош маҳалласидан ўтувчи “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Олакўйлак қишлоғида яшаган 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
22:01 / 13.06.2026