Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фожиали ЙТҲ: 19 ёшли ҳайдовчи бошқарган «КамАЗ» «Нексия-3»ни босиб кетди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида содир бўлган мудҳиш автоҳалокатнинг видеоси тарқалган ва унда «Нексия-3» енгил автомобили юк ташувчи «КамАЗ» машинасининг остида қолиб кетгани кўринганди. Бу ЙТҲ ҳақида Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Kun.uz'га ахборот берди.
ЙТҲ 2019 йил 28 май куни соат 12:00 ларда Самарқанд тумани «Ўзбеккенти» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи С.Д. бошқарувидаги «КамАЗ» 5511 русумидаги юк машинаси Ўзбеккенти-Қорасув йўналиши бўйлаб кетаётиб, ушбу йўлга туташ ҳисобланган М-37-Ўзбеккенти йўлидан келаётган ҳайдовчи Ҳ.З. бошқарувидаги «Нексия-3» автомобилини босиб кетган. Оқибатда «Нексия-3» ҳайдовчиси Ҳ.З. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-модда 2-қисми билан жиноят иши очилган. Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Kun.uz'га маълум қилишича, «КамАЗ» ҳайдовчиси 1999 йилда туғилган ва ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган. Ҳалок бўлган «Нексия-3» ҳайдовчиси эса 1989 йилда туғилган.
Мавзуга оид
18:28
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Хитой компанияси қуради. Лойиҳа қиймати — 2 млрд 185 млн доллар
17:12 / 27.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026