Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармасига ҳам янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи Илҳом Ҳайитбоевич Ҳайдаров билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинган.
Kun.uz манбасига кўра, Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуротовнинг буйруғига билан Султонбек Холиқназарович Алишев Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига қабул қилинган.

1975 йилда Дўстлик туманида туғилган С.Алишев Тошкент молия институтини тамомлаган, узоқ йиллар давомида Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармасида турли лавозимларда ишлаб келган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибиятининг мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
С.Алишев оилали. Тўрт фарзанднинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, илгари Марказий банкнинг Сирдарё ва Наманган вилоятлари бош бошқармалари бошлиқлари ҳам ўзгарган эди.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026