Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эроннинг БАА соҳилларидаги танкерларга қилинган ҳужумга алоқадорлигини исботламоқчи
АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Эроннинг БАА сувларидаги тўртта танкерига қилинган ҳужумга алоқадорлигини исботлаш ниятида. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонга таяниб Reuters хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, Болтон келгуси ҳафтада далиллар тақдим этилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни турли давлатларга тааллуқли тўрт савдо кемаси Бирлашган Араб Амирликларининг шарқида жойлашган Фужайра бандаргоҳи ҳудудида ҳужумга дучор бўлган.
Диверсия объектлари бўлган тўрт кемадан иккитаси Саудия Арабистонининг нефть танкерларидир.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026