Ўзбекистон | 18:14 / 30.05.2019
7557
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритилди

Фото: ИИВ Академияси

Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда академияда Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, қарор билан касбий тайёргарлик факультетида Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти ташкил этилди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Академияда қуйидаги йўналишлар бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланмоқда:

тергов фаолияти;
тезкор-қидирув фаолияти;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;
эксперт-криминалистик фаолият;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;
хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;
жиноятларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид