Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 94 та янги Мактабгача таълим муассасаси очилди
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.
Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.





Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг мактабгача таълим соҳасига бераётган эътиборларини ҳам бу борада олиб борилаётган ишларнинг энг тўғри ва самарали йўли сифатида айтиш мумкин.
2017 йилнинг 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳуқуқий асосга кўра, мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим сифати – эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала. Мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш фақатгина янги ташкил этилган вазирликнинг вазифаси эмас, барчамизнинг энг муҳим вазифамиз бўлиши керак”, деган сўзларини дастурга айлантирган фарғоналиклар 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида яна бир ишга қўл уришди.
Бугунги кунда Фарғона вилоятида 798 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 373 та (нодавлат, давлат – хусусий шерикчилик, оилавий) мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб келмоқда. Вилоятдаги ушбу таълим муассасаларида жами 117202 нафардан ортиқ 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб сифатли таълим-тарбия олиб келмоқдалар. Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш мақсадида ҳар бир туман, шаҳарларда нодавлат, оилавий ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосидаги таълим муассасалари ташкил этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.





Жорий йилда шаҳар ва туманларда кўплаб давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ишга тушириш белгиланган. Байрам арафасида 94 та ана шундай масканлар болажонлар учун туҳфа қилинди, бу билан эса 5 мингдан зиёд болаларни қамраб олиш имконияти яратилди.
Вилоятнинг Учкўприк (9та), Фарғона (7 та), Қўштепа (3та), Фурқат (3та), Ёзёвон (2 та), Бувайда (15та), Қува (5 та), Риштон (та), Ўзбекистон (9та), Сўх (4 та) туманлари ва Фарғона (5 та), Марғилон (8та) шаҳарларида жами 94 та муассасалар фойдаланишга топширилди.
Тошлоқ туманидаги “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Қуёшли юрт фарзандлари” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Ёш тадбиркор Саховат Боқижонова “Ёшлар -келажагимиз” жамғармасидан 200 миллион сўм кредит олиб, мазкур кўркам масканни бунёд этди. Бу ерда 75 нафар болажонларни таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди, замонавий юмшоқ мебел ҳамда ўйинчоқлар билан тўлиқ таъминланди. Эндиликда бу маскан тарбияланувчилари инглиз ва рус тилларини ҳам бемалол ўрганишлари мумкин. Шунингдек, “Тоғлиқ” ва “Катта кўча” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Мир” ва “Буратино” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси шу куни иш бошлади.
Фурқат туманидаги “Жалоер Юлдузчаси” Фарғона туманидаги “Детская планета”, Қўштепа туманидаги “Бону болажон келажаги”, “Шодлик”, Бувайда туманидаги “Ойдин болалик”, “Тўмарис зиёси”, Марғилон шаҳридаги “Ойгул”, вилоятнинг Қирғизистон тумани билан чегарадош ҳисобланган Сўх туманидаги Давлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда оилавий мактабгача таълим муассасаларнинг очилиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди.




Ўтказилган тадбирлар ва очилиш маросимларида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Саъдуллаевич, Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдуз Мансуровна билан бир қаторда юқоридаги туман ва шаҳар ҳокимлари иштирок этишди.
Шундан сўнг 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини кенг нишонлаш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ходимлари иштирокида жойларда байрам тадбирлари уюштирилди. Мактабгача таълим бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирлар барчада илиқ таассуротлар қолдирди
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026