Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги мактабларда сохта ҳужжатлар билан 160 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қўшработ туман халқ таълими бўлими мансабдор шахслари танлов комиссияси йиғилишини ўтказмай, тумандаги МЧЖлардан бирининг таклифи маъқуллангани ҳақида сохта маълумотлар тузгани аниқланди.
Улар тумандаги 45, 56 ва 61-сонли мактабларида ҳақиқатда бажарилмаган таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 160 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:12
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
15:54 / 25.05.2026
«HUMO VIZA» маркази раҳбари ва иш бошқарувчиси қамоққа олинди
11:20 / 25.05.2026
Мақсад пулни айлантириш(ми?) – самарқандча "хорижда иш" схемасидан одамлар жабрланмоқда
11:33 / 16.05.2026