Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанхайда ўзбек гилоси сотила бошланди
Хитойнинг Шанхай шаҳридаги мевалар улгуржи бозори Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management’да ўзбек гилоси сотила бошланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Шу муносабат билан бозорда Ўзбекистондан 30 тонна ҳажмда ўзбек гилосининг илк эскпорт партиясини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Гилос Фарғона вилоятидан Шанхай ва қўшни провинциялар – Чжэцзян ва Цзянсуда сотиш учун етказилган. Маросимга Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консуллиги вакиллари билан бир қаторда 200 дан кўпроқ одам, жумладан Шанхай божхона маъмурияти, тадбиркорлар ва журналистлар ташриф буюришган.
“Шанхай аҳолиси юртингиз гилосини биринчи марта таътиб кўради. Шу муносабат билан, Хитойда ўзбек мевалари ассортименти фақатгина кенгайиб бориши ва бизга қовун, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар етказилишига умид қилиб қоламан”, деб айтган улгуржи бозор бош менежери ўринбосари Линь Ета.
Хитой компанияси ўзбек гилосининг илк синов партиясидан кейин унинг импорти ҳажмини Хитойда оммалашган Tmall интернет-дўконида сотиш учун оширишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026