Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни бошқа йўналишга кўчириб бериш эвазига 3 000 доллар талаб қилган институт ходими ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, Фарғона политехника институти ўқув услубий бошқарма бошлиғи М.А. фуқаро Н.К.нинг мазкур институтнинг 1-курсида “Қурилиш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган келинининг ўқишини вазирликда ишловчи танишлари орқали “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1.500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026