Жамият | 20:20 / 05.06.2019
6661
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: «Қувасойцемент» устидан жиноят иши тикланди. Ҳиссадорлар дивидентини олиши мумкин

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан «Қувасойцемент» ОАЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан 2012 йил 16 апрелда қўзғатилган ва кейинроқ музлатиб қўйилган жиноят иши тикланди.

«Аниқланишича, «Қувасойцемент» ОАЖ бош директори, Қозоғистон фуқароси С.Д. ва бошқалар томонидан тамагирлик, ўзганинг ишониб топширилган жуда кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, савдо қоидаларини ҳамда экология хавфсизлигига оид нормаларни бузиш жиноятларини содир этишиб, давлат ва акциядорлар манфаатларига 58 млрд. сўм моддий зарар етказишган.

Ушбу зарарни ундирилишини таъминлаш мақсадида 57,5 млрд. сўм пул хатланган.

С.Д. терговдан яширингани сабабли унга ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган ва ишни унга нисбатан қисми ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан тўхтатилган.

«Қувасойцемент» ОАЖ бош хисобчиси Д.М. ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг қисми судга юборилиб, ЖИБ вилоят суди томонидан 12.12.2012 йилда кўрилиб, депозит ҳисоб-рақамда сақланаётган пуллардан 38,1 млрд. сўми қонуний эгаларига ўтказилган.

Қолган 19,4 мрд. сўм пуллар С.Д. эълон қилинган айблов билан боғлиқ бўлганлиги ва у қидирувда эканлиги сабабли уларнинг тақдири тергов натижасига кўра суд томонидан қонуний ҳал этилади.

03.06.2019 йилда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тикланган», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га берган хабарда.

Қўшимча қилинишича, суд ҳукми билан пулнинг катта қисми қонуний эгаларига - ҳиссадорларга қайтарилган, қолган қисми тергов якунидан кейин суд ҳукми асосида ҳал этилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид