Иқтисодиёт | 13:00 / 09.06.2019
11602
1 дақиқада ўқилади

Хитой хориж компанияларини АҚШ санкцияларига риоя қилиш жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди

Фото: РИА Новости /Максим Блинов

Хитой ҳукумати хориж компанияларини мамлакат фирмаларига технология етказиб беришни рад этиш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The New York Times хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 4 ва 5 июнь кунлари бўлиб ўтган ёпиқ учрашувларда компанияларга бу ҳақда маълум қилинган. Учрашувларга АҚШнинг Microsoft ва Dell, Британиянинг ARM, Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ва Hynix компаниялари вакиллари таклиф этилган.

Учрашувларда Хитой томонидан тижорат, саноат, ахборотлаштириш вазирликлари вакиллари қатнашган. Нашрнинг ёзишича, юқори лавозимдаги вакилларнинг иштироки учрашувлар Хитой олий раҳбарияти томонидан ташкил этилганини билдиради.

16 май куни АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компанияси ва унинг 70та филиалини қора рўйхатга киритди. Кейинроқ Google, Intel, Qualcomm, Xilinx ва Broadcom компаниялари Хитой компанияси билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Британиянинг ARM корпорацияси ҳам улар сафига қўшилди.

Мавзуга оид