Тоқаев АЭС ҳақида: «Агар қуриш керак бўлса, аввал референдум ўтказамиз»
Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев агар мамлакатда атом электростанцияси қуриладиган бўлса, бу референдум орқали бўлишига ваъда берди.
«Атом электростанцияси қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти. Қурадиган бўлсак ҳам, бу масалани албатта бутун халқ билан муҳокама қиламиз. Талаб қилинса, референдум ўтказамиз.
Биласиз, биринчи президентимиз Нурсултон Назарбоевнинг Семипалатинск ядро полигонини ёпиш тўғрисидаги тарихий қарори шарофати билан Қозоғистон ядро қуролини тарқатмаслик ҳаракатининг етакчиси сифатида тан олинган», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Tengrinews.kz нашри.
У энергоресурслар масаласи муҳимлиги, лекин транспорт тузилмасини такомиллаштириш унданда муҳимроқлигини таъкидлаб ўтган.
«Кейинги йилда Қозоғистон «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидаги аъзолиги орқали беш миллиард доллар даромад олишни режалаштирмоқда», дея қўшимча қилган Тоқаев.
Бундан аввалроқ Жанубий Кореянинг BussinesKorea нашри Korea Hydro & Nuclear Power (KHNP) давлат корпорацияси Қозоғистонда иккита АЭС бўйича лойиҳалаш, харид қилиш ҳамда қуришда иштирок этиш ниятида эканлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Кўп ўтмай Қозоғистон энергетика вазирлиги АЭС қуриш бўйича тендер эълон қилингани ҳақидаги хабарни рад этди.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024