Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристонда Ўзбекистон бош консуллиги очилди
Татаристон пойтахти Қозонда Ўзбекистон бош консуллиги очилди. Унинг жавобгарлиги остида Волгабўйи федерал округининг 14 та региони бўлади.
Консуллик Suvar Plaza савдо-офис марказида очилган. Унинг очилишида Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов иштирок этишган.
“Мен шу муносабат билан қабул қилувчи томондан бош консуллигимиз фаолиятини ташкиллаштиришда биз ҳис қилаётган доимий кўмак учун жуда миннатдорман ва консуллик ўзаро муносабатларимизнинг янада ривожланиши учун хизмат қилишига умид билдираман ҳамда биз бу ерда яшайдиган, ишлайдиган фуқароларимизга кўрсатиладиган консуллик хизматлари сифатини яхшилаймиз”, деб айтган Ботиржон Асадов.
Ўзбекистон элчиси консуллик “маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилишини” қўшимча қилган.
Татаристондаги бош консулликка Фариддин Насриев раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026