Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазири ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди
Ўзбекистон футбол ассоциациясида икки нафар вице-президент алмашди.
Бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов истеъфоси тасдиқланди.
Tribuna.uz мухбири хабар беришича, Аҳмаджонов ўрнига Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланган бўлса, ИИВ раҳбари Бобожоновнинг ўрнини унинг ўринбосари Муҳиддин Жўраев эгаллади.

Полковник Муҳиддин Жўраев декабрь ойида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида муддатидан олдин ҳисобот-сайлови бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Очилбой Раматов ўрнига бошқа раҳбар сайланиши мумкин.
Шунингдек, бугунги йиғилишда ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига Аваз Махсумов бош котиб сифатида иш бошлайдиган бўлди.
Мавзуга оид
19:30 / 02.07.2026
Мундиал учун ЎФАга берилган имтиёзли чипталар қиммат нархда сотилганми?
21:25 / 01.07.2026
Жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси тантанали кутиб олинди
17:55 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги асосий либоси ESPN рейтингида охирги учталикка кирди
12:06 / 20.05.2026