Жамият | 10:45 / 15.06.2019
3806
3 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали синов марказларида ойига 1500тадан газ баллонлари синалмоқда

Аҳоли хонадонлари сони йил сайин ортиб бормоқда. Шунга мос равишда аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун хонадонларга газ баллонлари етказиб бериш йўлга қўйилган. 

Бугунги кунда Андижон вилоятида жами 366 698та суюлтирилган газдан фойдаланувчи аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, бу уйларга 2019 йил учун жами 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар 21484,8 тоннаси етказиб берилди, газ ҳажмининг қолган қисми йил охиригача тўлиқ етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, аҳолининг маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2019 йил учун жами 30 минг дона маиший газ баллонлари етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтгача  8 минг донаси хонадонларга шартнома асосида кириб борди. 

Андижон вилоятига 2018 йилда «Ўзтрансгаз» АЖ ҳисобидан вилоят аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида маиший газ баллонларини синовдан ўтказиш марказлари қурилиши режалаштирилган эди.

Дастурда белгиланганидек, филиал тасарруфидаги «Асака», «Қўрғонтепа» ва «Шаҳрихон» газ тўлдириш шохобчалари ҳудудига маиший газ баллонларини синовдан ўтказиш учун синов марказлари қурилди. Жорий йилнинг апрель ойида марказларга маиший газ баллонларини синовдан ўтказиш учун тегишли жиҳозлар ўрнатилди ва ҳар биттаси 3 нафардан (жами 9 нафар) малакали ишчи-ходимлар билан таъминланди. Синов марказлари бир кунда 10 донадан 20 донагача, яъни бир ойда ўртача 500 донадан ортиқ маиший газ баллонларини синовдан ўтказиш қувватига эга.

Кўриниб турибдики, аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд хонадонларни суюлтирилган газ билан таъминлаш, газ баллонларини узлуксиз етказиб бериш борасида талай ишлар амалга оширилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларни тез орада янги даражага олиб чиқиш учун барча имкониятлар ишга солиниб, тегишли чоралар кўрилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид