Жамият | 22:32 / 15.06.2019
22765
3 дақиқада ўқилади

Бош вазир Мудофаа вазирлиги учун арзон уй-жойлар қурилиши билан танишди

2019 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тошкентнинг Яшнабод тумани “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилаётган кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиши билан яқиндан танишди. Ушбу уйлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350 сонли қарорига мувофиқ “O‘zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси томонидан барпо этилмоқда. 

Фото: O‘zshahar qurilish invest
Фото: O‘zshahar qurilish invest
Фото: O‘zshahar qurilish invest

Бош вазир қурилиш жарёни билан яқиндан танишар экан, қурилиш сифатини доимий назорат қилиш, уйларда яшаш учун барча турдаги қулайликларини яратиш, худудни ободонлаштириш ва объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берди. 

2019 йил дастурига мувофиқ замонавий лойиҳалар асосида бу ерда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун жами 11та 7 қаватли 462 хонадонли арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Ҳозирги кунда 11та уйдан 7тасида том ёпиш ишлари тўлиқ якунланган. 4та уйда том ёпиш ишлари олиб борилмоқда. Барча уйларда ички пардоз ишлари ҳам кетмоқда. Замонавий уйларнинг 2 хоналиси 54,90 ва 55,60 метр квадратдан иборат. 3 хонали уйлар 81 метр квадратни ташкил этади. 

Фото: O‘zshahar qurilish invest
Фото: O‘zshahar qurilish invest
Фото: O‘zshahar qurilish invest

Шу ўринда айтиш жоизки, “Олмос” МФЙ ҳудудида Мудофаа вазирлиги харбий хизматчилари учун “O‘zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси томонидан ўтган йили жами 900 хонадондан иборат 31та арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек, ушбу уйларнинг биринчи қаватидан 4та болалар боғчаси ва 1та оилавий поликлиника ҳам ўрин олган.

Бош вазир қурилиш ишларини кўздан кечириб “Олмос” МФЙни обод ҳудудга айлантириш бўйича туман сектор раҳбарлари ва маъсул ташкилотларга ҳам қўшимча топшириқлар берди.

Мавзуга оид