Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған С-400 мажмуаларини етказиб бериш июлнинг биринчи ярмида бошланиши мумкинлигини маълум қилди
Фото: EPA-EFE/ALEXEI DRUZHININ/SPUTNIK/KREMLIN POOL
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш июлнинг биринчи ярмидан бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
"Путин билан С-400 мавзусини муҳокама қилиш имконияти бўлди, аммо мавзу аллақачон ёпилган, ҳеч қандай салбий гап бўлиши мумкин эмас. Ўйлашимча, июлнинг биринчи ярмида етказиб бериш бошланади" – деди у Тожикистон сафаридан қайтаётиб.
Аввалроқ Анқара C-400 сотиб олишдан воз кечмаслигини билдирганди. АҚШ С-400 мажмуалари НАТО стандартларига тўғри келмаслигини айтиб, Туркияга санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда.
Мавзуга оид
15:03 / 30.08.2025
Украина ГУР: Қримда С-400 «Триумф» таркибидаги комплекс йўқ қилинди
12:22 / 27.06.2025
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди
20:39 / 15.04.2022
Ҳиндистон Россиядан С-400 мажмуаларининг янги партиясини олди
14:31 / 24.03.2022