Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди
Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Россия ҳукумати матбуот хизмати.
"Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ва ҳукуматлараро йўналиш бўйича бўлажак мулоқотлар жадвалини кўриб чиқишди", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, икки давлат ҳукумат раҳбарлари 30 май куни Урганчда бўлиб ўтган ҳукуматлар раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилишган.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:42 / 11.12.2025