Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Бўкада 5 ташаббус ҳақида шеър ўқиган ўқувчига Cobalt автомобили топширилди
Тошкент вилояти Бўка туманида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган 5та ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Бўстон маҳалласида бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиклари, ёзувчи ва шоирлар, эл ардоғидаги санъаткорлар иштирок этди.

1 июнь куни Президент Бўка туманидаги Бўстон маҳалласига ташриф буюриб, туманда 5та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Давлат раҳбари мазкур маҳаллага ташрифи чоғида ҳудудда жойлашган 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг 5 ташаббус, деб номланган шеърини ўқиб берган эди.
Тадбир доирасида Фазилат Ёқубовага Президент совғаси – Cobalt автомобили топширилди. 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига ҳам Президент совғаси – Isuzu автобуси берилди.
«Бўстон маҳалласи аҳолиси, ёшларининг Ўзбекистон илм-фан, адабиёт ва санъат намоёндалари билан учрашуви давом этмоқда. Президент совғасини Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов топширди», — дейилади ЎзА хабарида.


Мавзуга оид
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
17:54 / 18.05.2026
Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошган. Ўзбекистон автомобил бозори шарҳи
11:15 / 01.12.2025
Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди
17:08 / 22.11.2025