Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cobalt бозорда етакчи: умумий ишлаб чиқаришнинг қарийб учдан бири шу модел ҳиссасига тўғри келди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда жами 370 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг 131 769 донасини Cobalt русумли машиналар ташкил этди. Бу умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб учдан бир қисмига тенг.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўн ойида турли русумдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 минг донага ошган.
2025 йил январ–октябр ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар таркиби қуйидагича:
- Cobalt – 131 769 дона;
- Damas – 75 846 дона;
- Tracker – 40 034 дона;
- Onix – 25 599 дона;
- KIA – 21 970 дона;
- Chery – 7 771 дона;
- Haval – 7 654 дона;
- BYD – 15 010 дона;
- Tank 500 – 500 дона;
- махсус енгил автомобиллар – 44 297 дона.
Cobalt модели ҳали ҳам ички бозорда энг катта талабга эга моделлардан бири бўлиб қолмоқда. Автомобил ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши маҳаллий автосаноат корхоналари қувватларини кенгайтириш, янги моделлар линейкаси жорий этилиши ҳамда ички бозорда енгил автомобилларга бўлган барқарор талаб билан изоҳланмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 04.12.2025
Россияда янги машиналар сотуви бир йилда 17,8 фоизга тушиб кетди
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
17:00 / 03.12.2025