Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Россия бўйича бош маслаҳатчиси яқин вақт ичида истеъфога чиқиши айтилмоқда
Фото: AP
Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашининг Россия бўйича катта маслаҳатчиси, АҚШ президентининг Россия бўйича бош маслаҳатчиси Фиона Хилл августда истеъфога чиқади. Бу ҳақда The New York Times газетаси журналисти Питер Бейкер маълум қилди.
Журналистнинг ёзишича, Хиллнинг ўрнини миллий хавфсизлик кенгашида оммавий қирғин қуроллари ва биологик мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчи Тим Моррисон эгаллайди.
«Трамп қуролланиш устидан назорат ҳамда АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида имзоланиши эҳтимоли бўлган шартномага кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида Россия билан муносабатларни ўзгартиришга умид қилмоқда», — деб ёзди Бейкер.
Фиона Хилл 2017 йилдан буён АҚШ президентининг Россия бўйича бош маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади. Гарвард университети фалсафа доктори бўлган Хилл бутун илмий фаолиятини России ва СССР тарихини ўрганишга бағишлаган. 2013 йилда «Мистер Путин: Кремлдаги махсус агент» китобини чоп эттирган.
Мавзуга оид
17:05 / 10.04.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш қоидалари қандай?
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
10:55 / 10.04.2026
Россия “совет халқи геноциди”ни инкор этганлик учун жазо жорий қилди
09:28 / 10.04.2026