Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилади?
2019 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Унда янги таҳрирдаги янги қонунлар, Бош вазир ўринбосарларига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”, “Қурол тўғрисида”ги қонунлари муҳокама этилади.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳам сенаторлар муҳокамасига ҳавола этилади.
Бундан ташқари, сенаторлар Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш масаласига доир якуний хулосаларини беришади.
Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ҳамда Азиз Абдуҳакимовларнинг парламент сўрови юзасидан ҳисоботлари тингланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига янги парламент сўровлари юбориш масалалари кўриб чиқилади.
Ялпи мажлис мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
08:33 / 05.06.2026