Жамият | 15:40 / 23.06.2019
8975
1 дақиқада ўқилади

Андижон божхоначилари «Hyundai» ўриндиғи ичидаги 2 килодан зиёд гиёҳвандлик воситаларини топишди

Андижон вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда икки килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўзининг «Hyundai Getz» русумли автомашинасида кириб келган фуқаро А.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган. Шундан сўнг бу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган. 

Натижада, фуқаро А.А. машина ўриндиқлари ичига устамонлик билан 1169 грамм гашиш ва 836,17 грамм опий гиёҳвандлик воситасини жойлаштириб, устидан ўриндиқ ғилофини тикиб қўйгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Сурхондарё вилояти божхоначилари наркокурьерни қўлга олишгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид