22:23 / 24.06.2019
3621

Монополияга қарши қўмита: 2018 йилнинг 11 ойида ташқи реклама тушуми 9,4 млрд сўмни ташкил этди

2018 йилнинг 11 ойида ташқи рекламадан тушум миқдори 9,4 млрд сўмга етган. Бу рақам 2016-2017 йилларда ташқи рекламани жойлаштиришдан тушган тушум миқдори эса 6-7 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида Рақобат қўмитаси вакили маълум қилди. Таъкидланишича, 2018 йилги кўрсаткичнинг 48 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

Қайд этиш жоиз, телевидение, радио ва босма оммавий ахборот воситаларининг фаолиятларини рекламаларсиз тасаввур қилиш амри маҳол. Чунки, реклама ушбу соҳаларнинг моддий таъминотида асосий манбалардан бири бўлиб қолмоқда. 

Тадбирда тақдим этилган рақамларга кўра, республика бўйича реклама бозори иштирокчиларининг соҳалар бўйича улуши таҳлил қилинганда, рекламанинг 60 фоизи телевидение, 20 фоизи ташқи реклама, қолгани (20%) интернет радио, босма нашрлар ва бошқа воситаларга тўғри келмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимовнинг билдиришича, 2018 йил 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 9 600дан ортиқ ташқи реклама воситалари мавжуд бўлиб, шундан 54,2 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган. 

Top