Жамият | 16:25 / 26.06.2019
15507
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги фабрикада юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Фото: Anadolu

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлаган. 

“Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳозирги вақтда марҳумнинг қариндошлари билан фуқаромиз жасадини дафн этиш учун Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий масалалар устида ишлар олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Фото: CNN TÜRK 

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатимиз бош консулхонасига +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид