Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчихонаси Польшадаги автоҳалокатда жабрланган ўзбекистонликнинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси Варшавада автоҳалокатга учраб, жабрланган Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берди.
«ОАВнинг мурожаатларига жавобан Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонаси мамлакатимиз фуқароси Бахтиёр Эркин ўғли Лутфуллаевнинг ҳозирда ўзи мустақил ҳаракатланаётганлиги, гаплашаётганлиги ва овқат истеъмол қилаётганлигини маълум қилади», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
У 2019 йил 18 май куни С-3 Польша миллий трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беҳуш ҳолда тиббиёт муассасасига келтирилган эди. Беморнинг ёнида унинг отаси бўлиб турибди. Даволаш билан боғлиқ барча харажатлар суғурта компанияси томонидан қопланмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олган ҳамда тиббиёт ходимлари ва Польшанинг мутасадди органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департамент Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026