Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга қайси мамлакатлар сармоя киритишга қизиқмоқда? Ортиқхўжаев бу ҳақда маълумот берди: улар орасида EMAAR ҳам бор
Фото: Jeffrey E Biteng
Тошкент шаҳрига қайси мамлакатлардан инвесторлар кўпроқ қизиқиш билдирмоқда ёки амалий ҳаракатларни бошлаб юборишган? Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларнинг шу каби саволларига жавоб қайтарди.
«Ҳар бир давлатнинг иқтисодий сиёсати бўлади. Америкаликлар одатда иккинчи бир давлатга сармоя киритишга шошилмайдилар. Албатта, дунёга очилаётганимиз, Президент Мирзиёев томонидан бир қанча давлатларга визаларнинг бекор қилиниши ҳам ёрдам беряпти. Шу ҳафта Марокаш ва Америка элчиларини қабул қилдим. Америка Ўзбекистонга инвестиция киритиш борасида ҳаракатга тушиб қолган.

Туркия борасида айтишим мумкинки, туркияликлар қаерда имконият бўлса сармоя киритишга, тез кириб, тез мослашадиган миллат. Улар биринчи киришни бошлади ва кўп инвестиция киритди. Кореядан бор. Сўнгги икки ойда Хитойдан инвесторлар келиши жадаллашди. Россия, Қозоғистондан келишяпти. Тожикистондан таклифлар билдириляпти. Озарбойжон, Афғонистон, араб давлатлари, айниқса, БАА билан катта лойиҳа устида ишлаяпмиз. Дунёнинг энг баланд иморатини қурган EMAAR компанияси президенти келди. Катта таассурот қолди. Саудия Арабистони ва Германия қизиқиш билдиряпти. Аммо, таъкидлаш ўринлики, германияликлар ҳам бу борада анчагина эҳтиёткор халқ.
Таъкидлаш ўринлики, бизга қайси давлат кириб келаётгани ёки қизиқиш билдираётганининг аҳамияти йўқ. Етарки, бизга келсин, сармоя киритсин, иш ўрни яратсин, одамлар иш билан банд бўлсин», - деди Ортиқхўжаев.
Мавзуга оид
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
12:44 / 09.04.2026