Жаҳон | 22:25 / 01.07.2019
6069
2 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия пластик пакетлардан воз кечди

Мамлакат ҳукумати 65 минг киши тегишли петицияни имзолаганидан сўнг бир марталик пластик пакетлар сотувига 1 июлдан бошлаб тақиқ жорий этди, дея хабар берган Television New Zealand телеканали.

«Кучга кирган чекловлар шарофати билан Янги зеландия дарёларига ташланадиган пластик миқдори камаяди. Фаунамизга етказилаётган зарар ҳам камая бошлайди», — Янги Зеландия атроф-муҳит ишлари бўйича вазири ёрдамчиси Южени Сейж.

Янги қоидаларга кўра, қалинлиги 70 микрондан кам бўлган пластик пакетлар тақиққа учраган.

Веллингтон 65 минг киши полиэтилин пакетлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги петиция остига имзо чекканидан сўнг бу чорани қонунийлаштирган.

Полиэтилен чиқиндилар нафақат энг кенг тарқалган, шунингдек чиришга бардошли чиқинди турларидан ҳисобланади: тупроқда уларнинг чириш даври 100 йилдан 500 йилгача бўлган даврни ташкил этади. Бу чиқиндилар айниқса денгиз фаунасига ўта салбий таъсир кўрсатади.

Ёввойи табиат бутунжаҳон жамғармасининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё океанларига 12 миллион тоннагача пластик чиқинди ташланади.

Мавзуга оид