Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги 4та қўшни уйда ёнғин содир бўлди, воқеа жойига 8та ёнғин ўчириш бўлинмаси чиққан
2019 йилнинг 1 июль куни 15:57да Андижон шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бўлими диспетчерлик хизматига “Шўрбулоқ” МФЙда жойлашган 4та уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига етиб борган 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ҳамда ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган.
Ёнғин оқибатида Ўзбекистон кўчасидаги 6-уйнинг 170 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда ушбу кўчада жойлашган 5-уйнинг 10 кв.метр, 7-уйнинг 10 кв.метр ва 4-уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
21:52 / 15.02.2026
АҚШда олмахон бир уйнинг куйиб кулга айланишига сабабчи бўлди
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026