Жамият | 12:26 / 04.07.2019
6056
1 дақиқада ўқилади

Бозорларга электрон таблолар ўрнатилиши мумкин

Иллюстратив фото

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаат порталида деҳқон бозорларига электрон таблоларни ўрнатиш ҳақида петиция эълон қилинди

Билдирилишича, деҳқон бозорларининг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларига электрон таблоларни ўрнатиш лозим. Мазкур таблолар орқали бозор фаолиятига доир янгиликлар, бозор маъмуриятининг ишонч рақамлари, солиқ ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчиликдаги ўзгаришлар, янги маҳсулотлар ҳақида (аксарият маҳсулотларнинг нархлари ҳам) ва бошқа маълумотлар бериб борилади. 

Бу орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши олди олиниб, бозордаги муносабатлар ҳуқуқий тартибга солиниши айтилади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда деҳқон бозорларига электрон таблоларни ўрнатишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид