Бухорода давлат солиқ органлари раҳбарлик лавозимларига аёллар ҳам тайинланмоқда
Бухоро вилояти давлат солиқ органларида раҳбар лавозимларига муносиб кадрларни танлаш, хусусан раҳбарлик лавозимларига xотин-қизларни тайинлашга жиддий эътибор қаратилмоқда, деб маълумот бермоқда Kun.uz’га Бухоро вилояти ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Давлат солиқ бошқармасининг тегишли буйруғига асосан Бухоро вилоятининг Бухоро тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига Мақсуда Баҳодировна Муҳаммедова тайинланди.
М.Муҳаммедова 1982 йили Бухоро туманида туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор. Маълумоти олий, солиқ соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро тумани давлат солиқ инспекциясининг иш юритувчи лавозимида бошлаб, мазкур туман солиқ инспекциясида турли лавозимларда ишлаган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Бухоро тумани давлат солиқ инспекциясининг солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Давлат солиқ бошқармасининг тегишли буйруғига асосан Бухоро вилоятининг Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига Комила Комиловна Аҳмадова тайинланди.
К.Аҳмадова 1991 йил Ромитан туманида туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор. Маълумоти олий, солиқ соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2016 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспекциясининг Камерал назорат шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаб, Когон туман солиқ инспекциясида турли лавозимларда ишлаган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда аёллар ва ёшлар жамиятимизнинг энг фаол қатлами ҳисобланиб, ҳукуматимиз уларга таянади.
Зеро, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт».
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024