«Газпром» билан иккинчи маҳсулот тақсимоти битими шартлари тасдиқланди
Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва “Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.” (Нидерландия) ўртасида Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича имзоланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ва 1-сон Қўшимча битим тасдиқланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, битимда қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ташқари қуйидаги каби шартлар назарда тутилган:
компенсация маҳсулотининг чекланган даражаси 75%;
фойда солиғининг ставкаси 12%;
инвесторнинг қопланиши шарт бўлган харажатларининг қопланмаган қисми учун йиллик молиялаштириш ставкаси 8%;
инвестор томонидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини унинг “Газпром зарубежнефтгаз” АЖ шўъба компаниясига топшириш имконияти;
Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли орган функциясини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш в.ҳ.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
Битимда кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловларини тўлаш тартиби Битимнинг бутун амал қилиш даврида ўз кучини сақлаб қолади;
инвесторга тақдим этилган имтиёз ва преференциялар операторга ҳам татбиқ этилади;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар битимнинг амал қилиш даврида инвесторга фойдаланишга бериладиган мол-мулклар учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади;
Битим имзолангандан кейин Ўзбекистон қонунчилигига битим шартларини ёмонлаштирадиган ўзгартиришлар киритилганда битим шартлари ўз кучида қолади.
2002 йилда «Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» ўртасида «Газпром»нинг Ўзбекистон ҳудудида маҳсулот тақсимоти битими шартларида табиий газ қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этишини назарда тутадиган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 2004 йилдан бери «Газпром» маҳсулот тақсимоти битими шартларида «Шохпахта» конида газ қазиб олишни тиклашда иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
09:01 / 16.11.2024
«Газпром» Австрияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
07:30 / 30.09.2024
«Газпром нефт» Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриши мумкин
21:08 / 26.09.2024