АҚШ компанияси Жиззахдаги тарихий археологик объектларни тикламоқчи
Жиззах вилояти хокимлигига АҚШнинг GMFR International LLC компанияси президенти Ғ.Диловар, GMFR Karshi МЧЖ директори А.Ровшенов, GMFR Global Jizzakh МЧЖ директори Д.Акрамова, Transoxiana-AZT МЧЖ директори Д.Абдуалиева, Transoxiana МЧЖ директори Ф.Охунжонов ҳамда Р.Ишанов Transoxiana МЧЖ директори ўринбосари ташриф буюришди.
Меҳмонлар билан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари А.Аҳмедхўжаев, Жиззах вилояти инвестиция ва савдо бошқармаси ўринбосари А.Калмуротов, Ғаллаорол тумани ҳокими ўринбосари А.Бегбутаев, Ш.Рашидов тумани ҳокими ўринбосари Г.Хидиров, Зафаробод тумани ҳокими ўринбосари О.Мусанов билан учрашуви ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, GMFR International LLC “Кўчмас мулк ва Инвестиция” Америка ширкати 2010 йилда ташкил топган. Компания қурилиш, таьлим туризм соҳаларида молиялаш ташкилоти сифатида фаолият юритади. Компания Ўзбекистон ҳудудида бир қатор соҳаларга инвестиция киритиш бўйича лойиҳалар билан танишиб чиқмоқда. Жумладан, Ш.Рашидов, Зафаробод, Арнасой ва Ғаллаорол туманларида кўзда тутилган лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича бизнес-планлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Мазкур компания томонидан Ш.Рашидов туманида 3 қаватли 200 ўринга мўлжалланган тоғ ён бағрида ва Зафаробод тумани Айдаркўл ёқасида ва Арнасой туманида барпо этилиши кутилаётган туристик комплекс қурилиши ҳақида маълумот берилди.
Компания президенти Диловар Ғулом сўзларига кўра, Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” қишлоғида “Амир Темур водийси” номли лойиҳа асосида А.Темур даврига оид бўлган Хонимқўрғон ва Бибихоним тарихий археологик объектларни тиклаш бўйича инвестиция киритиш истагини билдирди.
Хусусан, олиб бориладиган археологик тадқиқотлар асосида топиладиган буюмларни мазкур ҳудудда музейлаштириш кўзда тутилмоқда.
Юқоридаги лойиҳаларнинг тўлиқ холда амалга ошириш ишлари 2020 йилда бошланиши айтиб ўтилган холда жорий йилнинг сўнги ойига қадар 1 млн. АҚШ долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ва ишлар бошланиши таъкидланди.
Учрашув сўнгида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари томонидан мазкур лойиҳалар амалга оширилишида барча зарур шарт-шароитлар яратилиши маълум қилинди.
Ўз ўрнида, компания президенти Диловар Ғулом АҚШга қайтгандан сўнг молиялаш ишлари илк босқичини бошлашини ва жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга яна ташриф буюришини билдирди.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024