Жамият | 11:24 / 06.07.2019
56957
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти бош имом-хатиби лавозимидан озод этилди 

Жорий йилнинг 5 июль куни Фарғона вилоятида имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими хабар қилмоқда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қайд этилишича, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салим Қодиров ўз ихтиёрига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бош имом-хатиби ва “Хонақоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Убайдуллоҳ Абдуллаев Фарғона вилояти бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Убайдуллоҳ Абдуллаев 1975 йил Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган, 1998 йил Андижондаги Саййид Муҳиддин Махдум мадрасасини тамомлаган. 1998-2014 йилларда Марғилондаги Қутайба ибн Муслим масжидида имом-хатиб, 2014 йилдан эса Хонақоҳ масжиди ва Марғилон шаҳар бош имом-хатиби сифатида ишлаган.

 Салимжон қори Қодиров.
Фото: Fargonaziyo.uz

Эслатиб ўтамиз, май ойида Салим Қодиров «Исломда аёл ҳуқуқлари» муаллифи Нигорахон Юсупова томонидан плагиатда айблаганди. Нигора Юсупова Салим Қодиров номидан чоп этилган «Аёлни эъзозлаган дин» китоби аслида Юсупованинг 2006 йилдаги «Исломда аёл ҳуқуқлари» монографиясидан кўчирилганини айтганди.

Мавзуга оид