Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Энди туризм бўйича ҳар бир ҳудуднинг ўз логотипи бўлади». Туризм қўмитаси янги қадамларни маълум қилди
Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Туризм кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда, ҳамдўст мамлакатлар ўртасида туризм соҳасини янада ривожлантириш, маҳорат дарсларини ташкил қилиш ва бир қанча шартномалар имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, 2020 йилда бўлиб ўтадиган МДҲ Туризм кенгашининг раислигини Ўзбекистон қабул қилиб олиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ҳар бир ҳудудга логотип
Туризмни ривожлантириш қўмитаси ахборотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 январдаги қарорига мувофиқ, 14та ҳудуднинг туризм йўналиши бўйича ўз логотиплари жорий қилиниши учун ишлар олиб борилмоқда. Ҳозиргача, ҳудудни тасвири туширилган логотиплар учун танлов эълон қилинган.
700та логотип ичидан 84таси саралаб олинди. Энг мақбул логотип лойиҳалари аҳоли томонидан онлайн тарзда овоз бериш усули билан аниқланади. Логотиплардан ҳеч бири ҳудуд тасвирини тўлақонли акс этмади, деганлар учун алоҳида изоҳ қолдириш имконияти яратилади.
Самарқанд масаласи ва ЮНЕСКО розилиги
«ЮНЕСКО розилиги олинмагунига қадар, Самарқанд тарихий обидалари бузилишига ҳеч қандай рухсат берилмайди. Туризм соҳасининг асосий маҳсулоти бу тарихий обидалардир. Шундай экан, уларни сақлаш энг катта вазифамиз. Бошқа мамлакатларда айрим объектларнинг ўзи киритилгани бўлса, Самарқанд тўлиқ шаҳар сифатида ҳимоя остига ўтган. ЮНЕСКО ташкилоти шаҳар аҳолисининг кундалик хизматларини ҳам, маданий мерос узоқ йиллар сақланишини ҳам ўрганган ҳолда иш кўради. Тарихий обидаларни сақлаб қолишда барча ташкилотлар, вазирлик ва ҳокимликлар биргаликда келишиб ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга, 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитини ўтказиш учун Ўзбекистон томонининг инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳаларини «устуворлик асосида» кўриб чиқиш вазифалари бўйича ҳам ишлар олиб бормоқдамиз» , — дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов.
Кутилаётган саммит
«МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик етарли даражада эмас. Мавжуд имкониятлардан тўғри фойдалана олмаяпмиз. Шунинг учун ҳам, Марказий Осиёнинг марказий мамлакати бўлган Ўзбекистон ташаббусни яна бир маротаба ўртага ташлашни ўзига мақсад қилиб олган. Кенгаш томонидан қабул қилинадиган янги қарорларда бу муаммолар ўз ечимини топади» , — дейди Абдулазиз Аккулов.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026