Ўзбекистонда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2019 йил 24 майда илмий жамоатчилик ва олий таълим муассасалари ректорлари билан ўтказилган учрашувда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди ва унга қуйидаги вазифалар юкланди:
фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шу жумладан, фан ва таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни мувофиқлаштириш, фан ва технологиялар соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши натижадорлигини таъминлаш;
илмий-техник сиёсат стратегияси, илмий-инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
илмий-техник лойиҳаларнинг давлат мақсадли дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
ҳар йилги илмий-тадқиқот ишлари дастурларини, шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан тўғридан-тўғри молиялаштириш ҳисобига амалга ошириладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг мақсадли индикаторларини тасдиқлаш;
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича миллий лабораториялар тизимини шакллантириш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан тўлдириш ва бутловчи ҳамда сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
фан ва технологиялар соҳасида мамлакат илм-фанини жаҳон ютуқлари билан уйғунлаштириш, илмий салоҳият ва инновацион ривожланишни рейтинг баҳолашда мамлакат имижини, шу жумладан, илмий ишланмаларни фаол тижоратлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали ошириш;
илмий-тадқиқот, таълим ва лойиҳа-конструкторлик муассасалари, шунингдек, саноат корхоналари ва тижорат тузилмалари томонидан фойдаланиш мақсадида энг янги илмий-техник ишланмалар тўғрисидаги илғор хорижий тажрибани излаш, умумлаштириш, таҳлил қилишнинг давлат ахборот-таҳлил тизимини яратиш, Ўзбекистонни ривожлантириш учун илмий-техник салоҳиятнинг замонавий ахборот-ресурс базасини шакллантириш;
муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган ҳамда фан ва инновацион ривожланиш соҳасини ислоҳ қилиш давомида юзага келадиган долзарб масалалар ҳамда муаммоларни муҳокама қилиш, шу жумладан, оммавий муҳокама қилиш;
фан ва техника соҳасида Давлат мукофотини бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.
Мавзуга оид
01:05 / 14.11.2024
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
16:40 / 08.10.2024
Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилмоқда
07:16 / 20.08.2024