Ўзбекистон | 15:35 / 10.07.2019
7843
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги: Андижон вилояти лимит 8,8 млн кВт.соат бўлгани ҳолда 9,6 млн кВт.соат энергия сарфлаган

Бугун, 10 июль куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар хонасида Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Андижон вилоят ҳокимининг сўзлари муҳрланган аудиоёзув, хусусан вилоятда сарфланадиган электр энергиясига оид саволларга юзасидан изоҳ сўралди.

Энергетика вазирлиги вакилларининг маълум қилишларича, Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўз сўзида «электр вазири» деган жумлани ишлатган. Аслида бундай вазирлик йўқ, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг таркибида қатор таркибий тузилмалар мавжуд. Ҳокимнинг сўзларидан унинг ёнига ким боргани ва айнан қайси вазирлик ёки ташкилот раҳбари билан гаплашганини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Келажакда вилоятларда ишлаб чиқариш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қанча электр энергияси зарур бўлиши бўйича прогнозлар таҳлил қилиб борилади.

Энди бевосита Андижонга етказиб берилаётган электр энергияси миқдорига келинса, «Миллий Электр тармоқлар» АЖ раиси ўринбосари Холиқ Элмуродов шундай маълумот берди – вилоятнинг кунлик (8 июль кунги) лимити 8,8 млн кВт.соат бўлгани ҳолда 9,6 млн кВт.соат энергия сарфлаган, яъни бу вилоятга мўлжалдагидан кўпроқ электр энергияси етказиб берилмоқда. 

Мавзуга оид