Фан-техника | 17:16 / 10.07.2019
6847
5 дақиқада ўқилади

Тўқ сариқдан оқ рангга: Одноклассники iOS да мобил илова дизайнини янгилагани ҳақида

Одноклассники томонидан iOSдаги мобил илова фирма тўқ сариқ ранги иккинчи даражага олиб қўйилди. Кейинги босқич — Android-иловани қайта дизайнлаштириш  ҳамда веб-версия ва мобил иловаларни унификация қилишдан иборат.

2018 йил давомида Одноклассники маҳсулотларга замонавий ва оддий тус бериш учун  дизайн-концептлар ишлаб чиққан эдилар. Веб-версияда видео ва совғалар витриналари янгиланди,  iOSдаги ОКнинг мобил версияси эса  жорий йилда тўлиқ янгиланди. 

Фото: Одноклассники

Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг диққатини контентга жамлаш ва унинг қўлланилишини қулай қилиш учун сарлавҳалардан тўқ сариқ рангни олиб ташлашди  ва уларда мосликни сақлаб қолиш учун фирма шрифтини қўллашди. Мобил илованинг янги версиясидаги ички экранларда навигация ўзгарди ва фойдаланувчининг шахсий саҳифасига муқовани қўшишнинг имконияти жорий этилди.

Статистика маълумотларига кўра, iOSдаги мобил иловадан фойдаланадиган ОКнинг кўплаб фойдаланувчилари  — бу 25 дан 34 ёшгача  техник тайёргарлиги яхши бўлган, ўзгаришларга хайрихоҳ одамлардир. Шу муносабат билан ижтимоий тармоқ учун ушбу аудиториянинг тилакларига мувофиқ келиш ва уни ўз платформаларида ушлаб қолиш учун дизайнда замонавий трендларни татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. 

«Биз ўз рақобатчиларимиз ўртасида манфаатли ажралиб туриш учун бош саҳифани қайта ишлаб чиқдик. Одамлар ўз саҳифаларини мустақил равишда безашни ёқтиришади ва ОК уларга шундай имкониятни тақдим этади. Фойдаланувчилар кайфиятга боғлиқ равишда бош саҳифадаги муқовани алмаштира олишади, шунингдек уни дўстларнинг совғалари билан безаш мумкин», — дейди Одноклассники ижтимоий тармоғи дизайн бўлими бошлиғи Алексей Черепененков.

Графика — редизайн орқали ўтган ижтимоий тармоқ интерфейсининг яна бир элементидир. ОК ривожланиши билан ижтимоий тармоқнинг ҳар хил бўлимларига ҳамроҳлик қиладиган барча иллюстрациялар услуби бўйича бир-биридан фарқлана бошлади. Бунинг олдини олиш учун Одноклассники жамоаси бир неча ой давомида ягона ечимни излади. Ижтимоий тармоқ олдида ОК эҳтиёжларини қондириш, ёрқин, жозибадор ва барчанинг диққат-эътиборига сазовор бўлиш каби бир неча параметрларга жавоб берадиган шундай бир вариантни топиш вазифаси турар эди. Шундай қилиб  иллюстрацияларда тўртта қаҳрамон – турли рангдаги эмодзи-башаралар пайдо бўлди. 

«Биз бир неча сабабларга кўра жорий вариантда тўхталдик. Биринчидан, ёрқин ранглар— бу тренд. Биз дунёга қулоқ солиш ва у сўраётган нарсани беришни  истаймиз. Агар келгуси йилда қандайдир бошқа нарса модага айланса, биз тезда янги сўровлар остига мослашиб оламиз», — дейди Черепененков.

Ижтимоий тармоқда бир кунда янгиланишни ўтказиб қўйишмайди, негаки фойдаланувчилар ҳақида қайғуришади. Алексейнинг сўзларига кўра, одамлар янги чиройли ашёларни ёқтиришади,  телефонлар, кийим ва автомобилларни вақти-вақти билан алмаштириб туришади, аммо улардан фойдаланиш кўникмасининг кескин ўзгаришини ёқтиришмайди.  

Фото: Одноклассники

«Фойдаланувчиларга замонавий автомобилнинг тор жойда парковка қилишдек мураккаб ишни ўзига ола олиши ёқади, аммо улар одатий руль ўрнига компьютер қурилмаси жойстигини ишлатишни хоҳлашмайди», - дейди Алексей. 

Ижтимоий тармоқ дизайн жамоасида  Москва, Санкт-Петербург ва Ригадан туриб ишловчи 10 нафарга яқин одам бор. Улар орасида лойиҳаловчилар ва иллюстраторлар бор. Лойиҳаловчилар визуал эргономика ва дизайн нуқтаи назаридан фойдаланувчилар учун уларни қулай қилган ҳолда сервисларни доимий равишда  такомиллаштиришади. Иллюстраторлар пиктограммаларни ҳам қўшганда барча визуал элементлар, авторизациялаштириш саҳифаси учун катта иллюстрацияларни яратишади, видеотрансляцияларда қўшилган ҳаётийликнинг уч ўлчамли қиёфаларини чизиб чиқишади, байрамларга анимация қилинган роликларни яратишади. 

«Бизнинг жамоага энг яхши мутахассислар қабул қилинади: ҳар бири ўз соҳасида жуда ҳам бой иш тажрибасига эга ва ўз ишига муҳаббат билан ёндашади. Ахир сенинг сервисингдан ўн  миллионлаб одамлар фойдаланиб турганда, бундан бошқача бўлиши мумкинми?», — ўз сўзини якунлайди Алексей.

Мавзуга оид