Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини Самарқандда ўтказиш бўйича ариза берди
Жорий йилнинг 10 июль куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан банкнинг Лондондаги штаб-квартирасида музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари: молиялаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш ва жалб этилган маблағларни ўзлаштириш, янги истиқболли ташаббуслар ҳамда уларни амалга ошириш учун имкониятлар муҳокама қилинди. ЕТТБнинг Ўзбекистон банк-молия тизимини ислоҳ қилишдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Чет эллик инвесторлар кенгашини ЕТТБ қўллаб-қувватлови ҳамда техник кўмаги ёрдамида ташкил этиш ва ўтказиш доирасида ҳамкорлик вариантлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, 2023 йил Самарқандда ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилишини ўтказиш бўйича Ўзбекистоннинг аризаси ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якуни бўйича томонлар кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича умумий позицияни шакллантиришди, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича келишувларга эришишди.
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026