Жамият | 21:51 / 13.07.2019
7090
6 дақиқада ўқилади

Барқарор ривожланиш мақсадлари: 2030 йилга келиб даромадлари паст мамлакатларда болаларнинг 79 фоизигина бошланғич таълимни битиради

Фото: REUTERS/Philimon Bulawayo

World Economic Forum расмий сайтида 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)нинг тўртинчиси, яъни сифатли таълимга эришиш учун кичик ёшдаги болаларни ўқитишдан тортиб, катталарнинг саводхонлигигача бўлган ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

2030 йилда ўрта мактабни битирадиган авлод эндигина мактаб остонасига қадам қўймоқда. Бироқ замонавий тенденциялардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, 2030 йилда ҳар олтинчи бола аввалгидек мактабга бормайди. 10 нафар ёшлардан фақат 6 нафаригина ўрта таълимга эга бўлади.

Бу ҳафтада етакчилар юқори даражадаги Сиёсий форум – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган даври учун барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибининг шарҳи учун расмий платформада 2015 йилдан бери илк марта таълим соҳасидаги ривожланишни баҳоладилар.

Агар ҳозирги тенденциялар сақланадиган бўлса, 2030 йилга келиб, барча қизлар ва ўғил болалар бепул, адолатли ва сифатли таълим олиш истиқболига путур етиши жуда реал. ЮНЕСКО Статистика институти томонидан эълон қилинган янги тадқиқотлар чиқарилмоқда. Ҳисоботда 4 БРМ соҳасидаги таълимда – кичик ёшдаги болаларни ўқитишдан тортиб, катталарнинг саводхонлигигача бўлган барча мақсадларнинг ҳолати тасвирланоқда. Мақсад - жорий ривожланиш ва камчиликларни намойиш этишдан иборат. 2030 йилга келиб таълим соҳасидаги мажбуриятларимизни бажаришни истасак, қуйидаги 10 та ҳолатни ҳисобга олиш зарур:

1. Бугун 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган аҳолининг 20 фоизи – 262 миллион нафарга яқин бола, ўсмир ва ёш мактабга бормайди. Агар жорий тенденциялар сақланиб қолса, 2030 йилга келиб кўрсаткич бироз, яъни 16,7 фоизга қисқаради (225 миллион нафар ана шу ёшдагилар). Бундан ташқари, кўплаб йиллар давомида тараққиёт турғун равишда қолди, айниқса бошланғич таълим соҳасида.

Кичик ёшдаги болалар учун мактабдан ташқари машғулотлар кўрсаткичи, 2000-2017 йиллар ва 2030 йилгача бўлган прогнозлар
(Кузатилган ҳолат. Прогноз. 
Мактабдан ташқари (%)
Юқори даромад
Ўртача даромад
Дунё Паст даромад )

2. Болаларни мактабга жалб этишнинг ўзи етарли эмас. Мақсад барча болалар мактабни битиришларидан иборат. Агар жорий тенденция сақланадиган бўлса, 2030 йилга келиб, бошланғич мактабларни битириш 93 фоиз, кичик синфларда – 85 фоиз, катта синфларда эса 60 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар даромади паст мамлакатларда сезиларли даражада пасаяди, у ерда 2030 йилга келиб бор-йўғи 79 фоиз бола бошланғич мактабни, 53 фоизи эса кичик ўрта мактабни, 26 фоизи эса ўрта мактабни тугатади.

3. Тафовут жуда катта. Даромади паст мамлакатлардаги энг қашшоқ оилаларнинг 4 фоиз болаларигина ўрта мактабни битиради. Энг бадавлат оилаларда 36 фоиз қизлар мактабни битирса, бу кўрсаткич энг қашшоқ оилалардаги қизлар учун 2 фоизни ташкил этади.

4. Агар дунё энг самарали мамлакатларда кузатиладиган таълим мақсадлари, тараққиёт суръатига эришишни истаса, улар барча ерда бирдек амалга оширилиши керак. Бироқ бугун ўқувчиларнинг катта қисми мутолаанинг минимал даражасига эришмайди. Агар ушбу тенденция сақланса, ўрта даромадли мамлакатларда аввалги даражада қолади ва 2030 йилга келиб, француз тилида сўзлашувчи Африка мамлакатларида деярли учдан бир қисмга пасаяди.

Сахарадан жанубда жойлашган француз тилида сўзлашадиган 10 та Африка мамлакатларидаги 6-синф ўқувчилари – Таълим тизимлари CONFEMEN дастури таҳлили
(Минимал саводхонликка эришаётган ўқувчилар (%)​​​​

5. Мактабгача таълимдан фойдаланиш имконияти ортмоқда. Бутун дунёдаги беш ёшдаги 69 фоиз бола мактабгача таълим ёки ташкилий таълимнинг бошқа шаклларига қатнайдилар. Бироқ бу улуш даромади паст бўлган мамлакатларда 42 фоизгача пасаяди. Агар жорий тенденциялар сақланса, глобал кўрсаткич 2030 йилда 82 фоизга етади.

6. 750 миллион нафар катталар бугун ўқий олмайди. Саводхонлик даражаси барқарор ўсаётганига қарамай, 2030 йилга келиб ёшларнинг 20 фоизи ва катталарнинг 30 фоизи даромади паст мамлакатларда жорий траектория бўйича ўқий олишмайди.

Ёшлар ва катталарнинг саводхонлик даражаси, 2000-2016 йиллар, 2030 йилгача бўлган прогонозлар
(Ёшлар
Саводхонлик даражаси (%)
Кузатилаётган ҳолат
Прогнозлар
Паст даромад
Ўрта даромад
Дунё
Юқори даромад)
(Ёши катталар
Саводхонлик даражаси (%)
Паст даромад
Ўрта даромад
Дунё
Юқори даромад)

7. Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларида малакали ўқитувчилар улуши 2000 йилдан бошлаб камаймоқда. Бу ҳолат асосан таълим соҳасидаги ўсиб бораётган талабни қондириш учун ёлланувчи – кўпинча малакасиз ходимларни ишга олингани учун содир бўлди. Сифатли таълимни қўллаб-қувватлаш учун янги педагогик ёндашувларга қўшимча тарзда ўқитувчиларни ўқитиш ва ишга олиш учун катта инвестициялар зарур.

Малакали ўқитувчиларнинг минтақалар бўйича фоизи, 2000–2017
Тасвир: UIS database
(Бошланғич таълим
Шимолий Африка/
Ғарбий Осиё
Жанубий Осиё)
Ўрта таълим
Марказий Осиё
Лотин Америкаси/Кариб денгизи мамлакатлари
Саҳрои Кабирдан жанубдаги мамлакатлар

8. Тўртта мамлакатдан биттадан кўпроғи 4 БРМнинг иккита назорат кўрсаткичларига мос келмайди. Улар ЯИМнинг камида 4 фоизи ва давлатнинг таълим учун ажратадиган ҳаражатларининг 15 фоизини ажратади.

9. Паст ва ўрта даромадли мамлакатларда БРМ 4 га эришиш учун ҳар йили 39 млрд доллар ҳажмидаги маблағнинг етишмовчилигига қарамай, таълим соҳасидаги ёрдам ҳажми 2019 йилда турғун ҳолатда қолди, бу ҳам мактабдан ташқари машғулотлар кўрсаткичидаги тебранишларга сабаб бўлди.

10. Мамлакатларнинг ярмидан камроғи ҳозирда 4 БРМдаги ютуқлар мониторинги учун бошланғич ва ўрта таълимдаги натижалар бўйича керакли маълумотларни тақдим этмоқда. Маълумотлар ҳар бир мамлакат учун ҳашамат эмас, зарурият саналади. Шунинг учун ҳамкорлар #FundData’га мурожаат этишмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид