IELTS тестини қандай қилиб муваффақият билан топшириш мумкин?
Асосийси – тўғри мақсад қўйиш ва ўзига бўлган ишонч!
Кутилган IELTS сертификатини олишни истайдиган ҳар бир номзод тестни муваффақиятли топширишга қандай қилиб унумли тайёрланиш мумкин деган саволни ўзига беради? Бугунги кунда бунинг учун имкониятлар кўп. Интернетда имтиҳон жараёнига тайёрланишнинг ҳар хил методикалари ва ёндашувлари, тестларнинг хусусиятлари ҳақида кўплаб ахборот топиш мумкин. Ҳаттоки, IELTS тестларидан ўтишни ўзингизда синаб кўришингиз ҳам мумкин, яъни сиз биринчи марта IELTS тестларини қандай қилиб топширишни амалиётда синаб кўришингиз, унинг механизмлари ва хусусиятларини тушуниб олишингиз мумкин.
Шу муносабатда янги талабгорлар учун сертификатни олиб бўлган шахсларнинг тавсиялари қизиқиш уйғотиши ва фойдали бўлиши мумкин, улар ўзларининг имтиҳондан олган таассуротлари ҳақида гапириб беришлари, IELTS тестлари ҳақида умумий тасаввурни беришлари мумкин. Хусусан, қуйида IELTS имтиҳонларини муваффақиятли топширган, ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган иккита қаҳрамонимиз фикрларини келтирамиз.
Диана Кафар (Ибрагимова), таниқли пойтахтлик фотограф:
IELTS сертификати умуман керакми? Қатъий ишонч билан айта оламанки, ҳа, керак. Агар сиз нуфузли маҳаллий ёки хорижий олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчи ёки юқори маош тўланадиган ишга кирмоқчи бўлсангиз, IELTS сертификатини олишингиз шарт бўлади. Мен IELTS тестини бир неча марта – диплом олиш учун ва магистратурага кириш учун топширганман. Ҳар икки галда IELTS сертификатининг бўлиши менга қўл келган.
IELTS тестига тайёрланиш ва муваффақиятли топширишда менга Ўзбекистондаги Британия Кенгаши беқиёс ёрдам кўрсатди. Кенгаш мутахассислари нафақат менга батафсил ахборот, балки фойдали тавсияларни бердилар – имтиҳонни топшириш тизимини тушунтирдилар, мустақил ўқиш учун керакли адабиётларни ва ресурсларни таклиф қилдилар ва ҳоказо.
Албатта, IELTS тестларини топшириш – бу ҳам жисмоний, ҳам психологик жиҳатдан катта синов. Бу машаққатли меҳнат, яъни сиз узоқ вақт давомида ҳар куни мунтазам ва муайян услубда ўз нутқий ва ёзма кўникмаларингизни такомиллаштириб боришингиз, чет тилидаги маърузалар ва диалогларни тинглашингиз керак. Табиийки, ҳамманинг ҳам бунга сабри етмаслиги мумкин, аммо бу шунга арзийди! Меҳнатингиз ўз самарасини беради, сиз охир-оқибат кутилган сертификатни ва юқори баҳони оласиз.
IELTS тестларини топшириб ўз кучини синаб кўрмоқчи бўлганларга ёндашинг – курсларга ёзилинг, барча топшириқларни виждонан бажаринг, мустақил тайёргарликка ҳам вақт ажратинг. Асосийси, ҳаммаси тизимли асосда бўлсин.
Ҳар куни машқ қилинг: подкасталарни тингланг, кўрсатувлар ва фильмларни кўринг, ҳар куни ҳеч бўлмаса инглиз тилида кичик ҳажмда матн ўқинг. Ҳаттоки, инглиз тилидаги нутқни бир ўзингиз кўзгу олдида машқ қилишингиз мумкин. Тестни ўзини топшираётганингизда IELTS ни топшириш учун йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг ва нотиқнинг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажаринг. Сиз шу тариқа ўз вақтингизни анча тежайсиз ва тестни топшираётганда хатоларга йўл қўймайсиз.
Отабек Маҳкамов, халқаро CIPA дастури доирасидаги дипломли ва сертификатли халқаро тоифали юристи, таниқли актёр:
Биринчи марта IELTS ни мен 2014 йилда, Британия олийгоҳига ўқишга кириш учун топширганман. Тўғрисини айтишим керак, биринчи натижа мени қониқтирмади. Техник хато туфайли балларимни камайтириб юборишди. Аммо кейинчалик, такроран топшираётганимда имтиҳон пайтида мен барча кўрсатмаларни сўзсиз бажаришга ҳаракат қилдим ва юқори якуний натижани қўлга киритдим.
Шунга қарамай, мен ҳар икки йилда мунтазам равишда IELTS ни қайта топширишга ҳаракат қиламан. IELTS тестларига тайёрланиш ва топшириш – бу билимлар даражасини муносиб даражада ушлаб туриш ва янада мукаммаллаштириш, чет тилда ва она тилида оғзаки ва ёзма нутқ кўникмаларини яхшилаш учун зўр имконият. Ҳар гал тайёрланаётганда янги ахборотни олишга интиласан, билимларингни кўпайтирасан. IELTS ни топширишга тайёргарликни икки-уч ой олдин бошлаш, ҳар куни камида ярим соат – бир соатдан шуғулланиш керак. Тайёргарлик тизимли бўлиши лозим. Мунтазам радио ва подкасталарни тинглаш, инглиз тилида кўрсатувлар ва фильмларни кўриш зарур. Шунда тайёргарлик жараёнининг ўзи ҳам мароқли ва унумли бўлади.
Ўзбекистондаги Британия Кенгаши мутахассисларининг юксак маҳоратини алоҳида қайд этишим жоиз. Тест пайтида кузатувчилар ортиқча қаттиққўллик қилишларига қарамай, IELTS тестларини топшириш жараёнининг ўзи аниқ ва барча қоидаларга мувофиқ ўтади.
Кейинчалик у керак бўладими? Шак-шубҳасиз, керак бўлади. У бутун дунёда катта обрўга эга бўлиб, ўқишга ва ишга кираётганда жиддий афзаллик беради. Шу сабабли IELTS тестларини топширишда кучингизни синаб кўринг. Тестларни топширишга ижобий томондан ёндашишга ҳаракат қилинг. Айтайлик, Speaking да менга кўпроқ ёқадигани – имтиҳон олувчи билан суҳбат. Сиз олдиндан барча берилиши мумкин бўлган саволларга тайёрланиб олишингиз ва уларни машқ қилишингиз мумин. Бу масалага бошқа томондан ҳам ёндашса бўлади. Тасаввур қилингки, сиз таниқли телебошловчи билан суҳбатга келдингиз. Бошловчини ўз дунёқарашингиз ва чуқур фикрлашингиз билан ҳайратга солиш учун. Бу томошада асосий юлдуз – сиз. Бундай ёндашув менга яқинроқ.
Энг асосийси, ўзингизга тўғри мақсад ва юқори марра қўйинг. Ўзингизга ишонинг! Сиз, авваламбор, тестни олийгоҳга ёки ишга кириш учун зарурлиги учун топширяпсиз, балки янги чўққилар, янги рекордлар, янги ютуқлар ва муваффақиятларга биринчи қадамни қўймоқдасиз! Бу сизнинг бўлажак марраларингизга эришиш учун бош машқ, юксак касбий ютуқларингиз калити!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:07 / 23.10.2024
“Катта натижаларга эришиш мумкинлигини қизларимга исботлаш учун IELTS’дан максимал балл олишга ҳаракат қилдим” — IELTS’дан 9 балл олган илк ўзбекистонлик аёл
17:02 / 31.05.2024
IELTS’дан 4 балл билан ҳам магистратурага кириш мумкинми?
14:13 / 04.12.2023
«IELTS’дан юқори балл олиш муҳим эмас» — АҚШ университетига тўлиқ грант ютган ўзбекистонлик билан суҳбат
09:46 / 23.07.2023