Спорт | 19:12 / 15.07.2019
7747
1 дақиқада ўқилади
«Ювентус» Рэмси тақдимотини ўтказди
«Ювентус» клуби уэльслик яримҳимоячи Аарон Рэмси тақдимотини ўтказди.
28 ёшли футболчи эркин агент мақомида туринликлар сафини тўлдирди. Июнь ойида унинг «Арсенал» билан имзолаган шартномаси ниҳоясига етган эди.
Уэльслик футболчи билан 2023 йил ёзигача шартнома тузилган. У янги клубида 8-рақамли футболкада тўп суради.
«Ювентус»га ўтганимдан жуда фахрланаман. Янги жамоам таркибида шуғулланишни интиқлик билан кутмоқдаман. «Ювентус» менга таклиф жўнатганида худди туш кўраётганимдек туюлганди. Бу мен учун катта чорлов. Жароҳатдан тикланиб олиш жараёни яхши кетмоқда, кундан кунга соғлиғим яхшиланяпти», — деб Рэмси сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023