Ўзбекистон | 08:24 / 16.07.2019
3002
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади 

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 17 июль куни Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

Афғонистон делегациясига Афғонистон Ислом Республикаси президентининг катта маслаҳатчиси, молия вазири Муҳаммад Ҳумоюн Қаюмий раҳбарлик қилади.

Қўшма комиссия мажлиси, давлат ва хусусий тузилмалар ўртасидаги Мулоқотнинг иккинчи йиғилиши, қўшма бизнес форуми ва ихтисослаштирилган Ўзбек-афғон кўргазмасида иштирок этиш учун Афғонистоннинг ҳукумат тузилмалари, етакчи давлат ва хусусий компаниялар раҳбарлари ва вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга келмоқда.

Бундан олдин, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид