Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автосаноатда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш 700 млн доллар жалб этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланган.
Шунингдек, миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан импорт қилишда 120 кун муддатга қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш тақдим этиладиган автотранспорт воситалари, тиркама ва осма техника ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар, материаллар ва технологик жиҳозлар рўйхати ҳам тасдиқланган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ икки ой муддатда қуйидагиларни таъминлашади:
· Тижорат банклари билан биргаликда миллий ишлаб чиқарувчилар автомобилларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий банклар ва экспорт-кредит агентларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш;
· Етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш бўйича музокараларни якунига етказиш;
2019 йилнинг 1 декабрига қадар:
· «General Motors» компанияси билан «Ўзавтосаноат» АЖнинг 2019–2022 йилларда амалга ошириладиган инвестициявий режалари бўйича музокараларни якунлаш ва битимлар тузиш билан;
· Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари, шунингдек, инвестицион компаниялар ва фондларнинг маблағлари эвазига 700 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағни энг мақбул шартларда жалб қилиш;
· Автомобиль саноатидаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун жумладан, «Ўзавтосаноат» АЖнинг автомобиль саноати корхоналари устав жамғармаларидаги улушлари (акциялари) ни сотиш йўли билан жалб қилиш.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026