Жамият | 14:54 / 19.07.2019
11392
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда ўзаро жанжалда акасининг умрига зомин бўлган шахс ушланди
2019 йил 17 июль куни соат 23:30ларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, 33 ёшли У.Т. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Маржона” ошхонасида акаси, 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.Т. акаси О.Т.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. У.Т. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024