Жамият | 12:04 / 19.07.2019
4521
2 дақиқада ўқилади

Трактор олди-сотдиси билан шуғулланишни ваъда қилган фирибгар ушланди - ИИВ

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 2019 йил 18 июнь куни Россия Федерацияси фуқароси, ООО “Agro invest” директори 63 ёшли А.С. ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У 2016 йил сентябрь ойида Сурхондарё вилоятига сайёҳ сифатида келганлиги ва шу вақтда Бўстон маҳалласида яшовчи, “Surxonavto group ” МЧЖ раҳбари, 65 ёшли О.К. билан танишиб қолганлигини, О.К. унга биргаликда трактор олди-сотдиси билан шуғулланиб, ундан тушадиган даромадни тенг бўлишишни айтганлигини, шундан сўнг у 2016-2018 йиллар оралиғида “Western Union” орқали жами 23700 АҚШ долларини О.К.га юборганлигини, О.К. берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.       

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид