Жаҳон | 22:06 / 20.07.2019
17009
1 дақиқада ўқилади

АҚШда жазирамадан олти киши ҳалок бўлди

АҚШда ноодатий иссиқ ҳарорат олти кишининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар берди CBS телеканали.

Телеканалнинг маълумот беришича, Мэрилэнд штатида тўрт, Аризона ва Арканзас штатларида биттадан киши вафот этган. Бундан ташқари, жазирама Ўрта ғарб ва АҚШнинг шарқий соҳилларидаги 200 миллион кишига таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Аввалроқ фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлик АҚШ аҳолисининг қарийб ярми ноодатий иссиқ ҳудудида қолганини хабар қилганди. Қайд этилишича, жазирама иссиқ ва намлик хавфли ҳолатни пайдо қилиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид