Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда турк дипломатларига ҳужум қилган террорчилар қўлга олинди
Фото: REUTERS
Ироқ шимолидаги Арбил шаҳри хавфсизлик бошқармаси Туркия бош консулхонаси ходимларига ҳужум қилган террорчилар қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг билдиришича, дипломатларга тўрт нафар террорчи ҳужум қилган. Бошқа батафсил маълумотлар келтирилмаган.
Туркия ташқи ишлар вазирлигининг маълумот беришича, Туркия бош консулхонаси ходимларига ҳужум 17 июль куни Арбил шаҳридаги ресторанлардан бирида амалга оширилган.
Sky News Arabia телеканалининг хабарига кўра, ҳужум қилганлар икки киши бўлган. Ҳужум оқибатида бош консулхонанинг бир ходими ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026