Жаҳон | 08:44 / 21.07.2019
7953
1 дақиқада ўқилади

АҚШда фуқароликни олиш тести мураккаблаштириладиган бўлди

Фото: Shutterstock

АҚШда мигрантлар учун фуқароликни олиш тестлари ўзгартирилади. Энди мигрантларнинг АҚШ тарихи, ҳукумати фаолияти ва қадриятлари ҳақидаги билимлари яхшироқ текширилади.

АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизматида маълум қилинишича, жорий тест фуқароликни олишга даъвогарнинг бўлғуси фуқаро сифатида ўз ҳуқуқлари ва бурчлари бўйича билимини аниқ баҳолашни кафолатлайдиган қилиб ўзгартирилади. 

Тестни ўзгартириш бўйича ишлар 2018 йилда бошланган, жорий кузда унинг сўзлашув қисмига ўзгартиришлар киритилган дастлабки версияси синовдан ўтказилиши режалаштирилган. Тест 2020 йил охири ёки 2021 йил бошига жорий қилинмоқчи.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда яшовчи барчанинг фуқаролигини билмоқчилигини маълум қилганди. У бу мақсадда барча федерал бошқармаларга савдо вазирлиги сўровига кўра АҚШ ҳудудидаги у ёки бу фуқароликка эга одамлар ҳақида маълумотни тақдим қилиш мажбуриятини юкламоқчи.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид