Спорт | 20:00 / 21.07.2019
12187
2 дақиқада ўқилади

Халқаро чемпионлар кубоги. «Ювентус» «Тоттенҳэм»га ютқазди

Халқаро чемпионлар кубоги ўйинлари давом этмоқда. Сингапурдаги «Миллий» стадионида «Ювентус» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

Ҳар икки жамоанинг асосий футболчилари ҳаракат қилган ўйин «Тоттенҳэм»нинг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Ламела ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг биринчи қисмида туринликлар сафида Гонсало Игуаин ва Криштиану Роналду биттадан гол уришди. 65-дақиқада Лукас Моура ҳисобни тенглаштирди. Ҳарри Кейн эса 90+3-дақиқада майдон марказидан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Ўйинда Матиас Де Лигт «Ювентус» сафида дебют қилди.

International Champions Cup
Ювентус – Тоттенҳэм 2:3

Голлар: Игуаин (56), Роналду (60) – Ламела (30), Лукас Моура (65), Кейн (90+3).
Ювентус: Буффон (Шченсни, 46), Ругани (Демирал, 46), Де Шильо, Бонуччи (де Лигт, 63), Жоау Канселу, Матюиди (Кастанос, 76), Жан (Рабьо, 46), Пьянич (Мураторе, 76), Бернардески, Манджукич (Игуаин, 46), Роналду (Матеус Перейра, 63).
Тоттенҳэм: Гассанига, Танганга (Вертонген, 46), Уокер-Питерс (Марш, 71), Алдервейрелд (Фойт, 46), Скипп (Боуден, 90), Георгиу (Уайт, 71), Алли (Сиссоко, 46), Ламела (Ндомбеле, 63), Уинкс (Роулз, 63), Пэрротт (Кейн, 46), Сон Хин Мин (Лукас Моура, 46).
Огоҳлантириш: Пэрротт (44).

Мавзуга оид